Британия ички ишлар вазири полицияни танқид қилгани учун ишдан бўшатилди
Браверман ўтган ҳафта охирида Лондонда Фаластинни қўллаб, Исроилга қарши норозилик олдида чоп этган мақоласи туфайли кескинликни қўзғатганликда айбланган.
Times газетасида чоп этилган мақоласида у полицияни бошқа воқеаларга нисбатан Исроилга қарши радикал намойишчилар билан муомалада жуда юмшоқлик қилди деб айблади.
Натижада Британияда оммавий сиёсий қўзғолон бўлиб, халқ бош вазир Сунакдан Браверманни лавозимидан четлаштиришни талаб қилди.
Мақола Бош вазир идораси томонидан маъқулланмаган ва кейинчалик Браверман Даунинг-стритнинг мақола мазмунини ўзгартириш ҳақидаги илтимосини бажармагани маълум бўлди.
Суэлла Браверманнинг ишдан бўшатилиши келаси ҳафта Бош вазир Риши Сунакнинг "кузги эълони" олдидан вазирлар маҳкамасидаги катта ўзгаришларнинг бошланиши бўлади.