Британия ҳарбий кемалари Шарқий Ўрта ер денгизи томон йўл олди

Британия Исроилни қўллаб-қувватлаш учун иккита кема жўнатади, Британия ҳарбий-ҳаво кучлари эса Шарқий Ўрта ер денгизи устидан разведка парвозларини бошлайди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

Кема
Фото: Lyme Bay кемаси/ wikipedia.org

"Жума кунидан бошлаб денгиз патруль ва разведка самолётлари минтақадаги барқарорликка таҳдидларни кузатиш учун уча бошлайди", - дея маълум қилди Британия бош вазирининг идораси.

"Шунингдек, келгуси ҳафта Қироллик денгиз флотининг ишчи гуруҳи гуманитар саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш учун фавқулодда чора сифатида Шарқий Ўрта ер денгизига жойлаштирилади", - дея қўшимча қилди Даунинг-стрит.

Ҳарбий кучлар таркибига «P-8 Poseidon» патрул самолёти, «RFA Lyme Bay» десантчилар кемаси, «RFA Argus» мобиль касалхона кемаси, «Merlin» палубали вертолёти ва денгиз пиёдалари киради.

Сўнгги хабарлар