Brent нефтининг нархи 13 июлдан бери илк бор 1 баррель учун 79 доллардан пастга тушди
ASTANА. Кazinform – Brent нефтининг нархи 2026 йил 13 июлдан бери илк бор 1 баррель учун 79 доллардан пастга тушди, деб хабар беради ТАСС агентлиги.
Астана вақти билан соат 20:38 ҳолатига кўра, Brent нефтининг нархи 6,03 фоизга пасайиб, 1 баррель учун 78,72 долларни ташкил этди.
Астана вақти билан соат 20:43 да нархнинг пасайиши суръати бироз секинлашди ва Brent нефтининг нархи 1 баррел учун 78,87 доллардан (-5,85%) сотилди.
Шу билан бирга, сентябрь ойида етказиб бериладиган WТI хом нефтининг фьючерслари нархи ҳам 6,05 фоизга пасайиб, 1 баррель учун 75,48 долларни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, 3 август куни жаҳон биржаларида нефть нархи пасайди.