18:33, 24 Февраль 2022 | GMT +5
Brent нефтининг нархи 105 доллардан ошди
MOSKVA. TASS-Kazinform – Савдо майдончасининг Москва вақти билан 13:21 даги маълумотларига кўра, Лондоннинг ICE биржасида 2022 йил апрел ойида етказиб бериладиган Brent русумли нефт фьючерс шартномаси нархи 8,64 фоизга ошиб, бир баррел учун 105,21 долларни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Kazinform ТАССга таяниб хабар беради.

Москва вақти билан 13:12 ҳолатига кўра, Brent русумли нефт нархи 8,43 фоизга ошиб, бир баррел учун 105 долларни ташкил қилди. Москва вақти билан соат 13:14 даги савдо маълумотларига кўра, Brent нефт нархи бир баррел учун 105 доллардан ошиб, бир баррел учун 105,04 долларгача (+8,47%) ўсди.
Охирги марта Brent нефти 2014 йилнинг августида бир баррел учун 105 доллардан ошган эди.