Brent нефти нархи яна кўтарилмоқда

None
ASTANA. Kazinform – Астана вақти билан 04:09 атрофида Brent нефтининг бир баррель нархи 6,43 фоизга, яъни 85,03 долларга ўсди, дея хабар беради Kazinform ТАSS агентлигига таяниб.

Лондоннинг ICE биржасида Brent маркали нефтнинг 2023 йил июнь ойида етказиладиган нефть фьючерслари нархи 7 мартдан бери биринчи марта 85 доллардан ошди.

Буни душанба кунги савдо маълумотларида кўриш мумкин.

Соат 04:23га келиб Brent нефтининг бир баррели 85,45 долларга етди (ўсиш – 6,96%).

Бундан ташқари, 2023 йил май ойида етказиб бериладиган WTI нефть фьючерслари 7,15 фоизга ошиб, бир баррели учун 81,08 долларни ташкил этди.

2 апрель куни бир қатор ОПЕК+ давлатлари, жумладан Қозоғистон ҳам кутилмаганда май ойидан йил охиригача нефть қазиб олишни қисқартиришини эълон қилди.

Умумий қисқариш кунига 1,65 миллион баррель атрофида бўлиши мумкин.

Фото: Егор Алеев/ТАSS


Сўнгги хабарлар
telegram