10:10, 16 Март 2022 | GMT +5
Brent нефти нархи қимматлашди
NUR-SULTAN. Кazinform - Лондон ICЕ қитъалараро биржасида Brent нефтининг май ойиде етказиладиган фьючерслари 7 фоиздан ортиқ пасайиб кетганидан сўнг бир баррел учун 100 доллардан ошди.

Бу ҳақда савдо маълумотларида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform ТАSS га таяниб.
Москва вақти билан 04:10 ҳолатига кўра, Brent фьючерслари бир баррел учун 100,77 доллар (+ 0,86%) даражасида сотилди. Соат 04:17 да Brent нефти бир баррел учун 100,9 долларгача тезлашди (+ 0,99%).
Сешанба куни ICЕ биржасида Brent нефтининг май фьючерслари 7% дан ошиб, баррели учун 99 долларни ташкил қилди.