08:20, 10 Март 2022 | GMT +5
Brent нефти нархи 10 фоиздан кўпроқ арзонлашди
МОSKVA. ТАSS - Кazinform - Савдо платформаси маълумотларига кўра, Лондоннинг ICЕ биржасида 2022 йил май ойида етказиб бериладиган Brent маркали нефт учун фьючерс шартномасининг нархи 10 фоиздан кўпроққа пасайиб, бир баррели учун 113 доллардан паст бўлди, деб хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.

Москва вақти билан соат 20:40 ҳолатига кўра, Brent фьючерслари бир баррел учун 112,85 доллар (-11,82%)ни ташкил қилди. Москва вақти билан соат 20:50 га келиб Brent нефти нархи секинлашди ва бир баррел учун 113,09 доллардан (-11,63%) сотилди.
WТI нефтининг нархи, Москва вақти билан 20:52 га кўра, 10,4 фоизга пасайиб, бир баррел учун 110,8 долларни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, 7 март куни Brent нефтининг нархи 2012 йил мартидан бери илк бор баррелига 128 доллардан ошди. Москва вақти билан 03:21 да савдо майдончаси маълумотларига кўра, Лондоннинг ICЕ биржасида 2022 йил май ойида етказиб бериладиган Brent маркали нефт учун фьючерс шартномасининг нархи 9,03 фоизга ошиб, бир баррел учун 128,78 долларни ташкил қилмоқда.