12:32, 24 Февраль 2022 | GMT +5
Brent нефти бир баррелининг нархи 100 долларга етди
MOSKVA. TASS – Kazinform - Савдо майдончасининг Москва вақти билан соат 06:21 даги маълумотларига кўра, 2022 йил апрел ойи учун Лондоннинг ICЕ биржасида Brent маркали нефт фьючерс шартномаси нархи 3,30 фоизга ошиб, бир баррел учун 100,04 долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Kazinform TASSга таяниб хабар беради.

Москва вақти билан 06:25 ҳолатига кўра, Brent нефти нархи 2,45 фоизга ошиб, бир баррели учун 99,21 долларни ташкил қилди.
Москва вақти билан соат 06:32 даги савдо маълумотларига кўра, 2022 йилнинг апрел ойида етказиб бериладиган WТI русумли нефт фьючерс шартномаси нархи бир баррел учун 95,18 долларни ташкил қилди.