Бразилиянинг собиқ президенти Лула да Силва сайловларда ғалаба қозонди

ASTANA. Kazinform – Бразилиядаги сайловларда чап қанот ишчилар партияси асосчиси, собиқ президент Лула да Силва ғалаба қозонди. Олий сайлов суди (мамлакатда МСК функцияларини бажаради) якуний натижаларига кўра, унга сайловчиларнинг 51 фоизи овоз берди, деб хабар беради Kazinform Euronews.comга таяниб.
None

Овозларни санаш бошиданоқ етакчиликни амалдаги давлат раҳбари Жаир Болсонар эгаллаб олди, бироқ кейинроқ Лула да Силва ундан ўзиб кетди. Жаир Болсонар 49 фоизга яқин овозга эга.

Аввалроқ сайловда яна 9 нафар номзод иштирок этгани хабар қилинганди. Бразилияда овоз бериш сайлов ҳуқуқига эга бўлган 156 миллиондан ортиқ мамлакат фуқаролари учун мажбурийдир. Жаир Болсонар тўрт йиллик президентликдан сўнг иккинчи муддатга номзодини қўйди.

Лула Да Силва биринчи марта 2002 йилда лавозимга киришган ва тўрт йилдан сўнг муваффақиятли қайта сайланган. 2017 йилнинг 12 июлида у коррупция ва жиноий даромадларни легаллаштиришда айбланиб, 9,5 йилга озодликдан маҳрум этилган. 2019 йил ноябр ойида у озодликка чиқди. 2021 йил март ойида Бразилия Федерал Олий суди унга қўйилган барча айбловларни бекор қилди.



Фото: CARL DE SOUZA / AF


Сўнгги хабарлар