Бразилияда табиий офат қурбонлари сони 79 кишига етди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бразилиянинг шимоли-шарқидаги Пернамбуку штатида кучли ёғингарчилик натижасида 79 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Kazinform Deutsche Welleга таяниб.

Пернамбуку штати пойтахти Ресифе шаҳрида 24 соат ичида 236 миллиметр ёмғир ёққан. Пернамбуку штати фуқаролик мудофааси департаменти маълумотларига кўра, табиий офат оқибатида ҳалок бўлганлар сони 79 кишига етган. Шунингдек, 56 нафар одам бедарак йўқолган, 25 нафар жароҳат олган, 3957 нафар одам уйсиз қолган ва 533 нафари эвакуация қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ кучли ёмғир ва кўчкилар оқибатида камида 56 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Сўнгги хабарлар