Бразилияда сув тошқини оқибатида 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

наводнения, прорыв дамбы в Бразилии
Фото: Brazilian Air Force

Бразилия жанубида сув тошқини ва тўғоннинг ишдан чиқишига сабаб бўлган кучли ёмғирлар оқибатида 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, яна 60 киши бедарак йўқолди, деб хабар беради Каzinform агентлиги BBCга таяниб.

15 мингга яқин аҳоли уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Рио Гранде-ду-Сул штатида камида 500 минг киши электр ва ичимлик сувисиз қолди.

Икки метрли тўлқин тўғоннинг бузилиши натижасида юзага келди, сув босган ҳудудлар янада кўпроқ зарар кўрди.

Президент Луис Инасиу Лула да Силва минтақага ташриф буюриб, давлатдан ёрдам ваъда қилди.

Штат губернатори Эдуардо Лейте Бразилия президентига мурожаат қилиб, барча мумкин бўлган федерал ёрдамни сўраган.

Одамларни қидириш учун вертолётлар юборилди. Айрим ҳудудларда сув тошқини шу қадар кучлики, вертолётлар қўна олмай аҳолини арқонда қутқаришга мажбур.

Метеорологлар ўтаётган совуқ фронт туфайли минтақа бўйлаб яна ёғингарчиликни башорат қилмоқда.

Бразилия Миллий метеорология институти ёғингарчилик интенсивлиги ва частотасининг ошишини Эль-Ниньо иқлим феномени билан изоҳлади.

Ўтган йили Рио-Гранде-ду-Сул штатида 30 дан ортиқ одам циклон қурбони бўлган эди.

Сўнгги хабарлар