11:11, 24 Февраль 2022 | GMT +5
Бразилияда сув тошқини оқибатида 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлди
RIO DE JANEYRO. ТАSS - Кazinform - Бразилиянинг Петрополис шаҳрида сув тошқинлари ва кўчкилар қурбонлари сони 204 кишига етди.

Бу ҳақда чоршанба куни Глобо қутқарув хизмати маълум қилди, дея хабар беради Kazinform TASS га таяниб.
Бир кун аввал 195 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди. 51 киши бедарак йўқолган. Қурбонларнинг 33 нафари болалар ва ўсмирлардир. Кучли шамол ва ёмғир тўсқинлик қилаётган қидирув-қутқарув ишлари 9 кундан бери давом этмоқда.
Аввалроқ фавқулодда вазиятлар хизматига 190 та кўчки ва 230 та ҳодиса ҳақида маълумот тушгани хабар қилинганди. 80 та турар-жой биноси шикастланган, улардан 54 таси бутунлай вайрон бўлган. 15 феврал куни олти соатлик 260 мм (ойлик меъёрдан кўп) ёмғир ёғди ва шаҳар ҳокимияти фавқулодда ҳолат жорий қилди.
Фото: AP Photo/Silvia Izquierdo