Бразилияда Пеленинг вафоти муносабати билан 3 кунлик мотам эълон қилинди

None
ASTANA- TASS- Kazinform – Бразилияда футбол қироли Пеленинг вафоти муносабати билан уч кунлик мотам эълон қилинди, дея хабар беради Kazinform ТАССга таяниб.

«Ушбу фармон элон қилинган кундан бошлаб бутун республика ҳудудида уч кунлик расмий мотам эълон қилинди. Собиқ футболчи Эдсон Арантес ду Насименту - Пеленинг ўлимидан қайғу белгиси сифатида», - дейилади расмий хабарда.

Машҳур футболчи Пеле 82 ёшида вафот этди. 1940 йил 23 октябрда Бразилияда туғилган Эдсон Арантис ду Насименту ўз мухлисларига Пеле номи билан таниш.

У футболчилик фаолиятида уч марта жаҳон чемпионлигини қўлга киритган ягона футболчи.

Машҳур футболчи анчадан бери саратон касаллиги билан курашиб келган. Бу касаллик унинг танасида 2021 йилнинг кузида аниқланган.


Сўнгги хабарлар