18:15, 30 Май 2022 | GMT +6
Бразилияда гиёҳвандикка қарши ўтказилган операцияда 3 мингга яқин одам қўлга олинди
NUR-SULTAN. Kazinform - Бразилиянинг Сан-Паулу штатида полициянинг жиноятчиликка қарши кураш бўйича 24 кун давомида ўтказган Sufoco операциясида 2800 дан ортиқ киши ҳибсга олинди, 22 тонна гиёҳванд моддалар мусодара қилинди ва ўғирланган 427 та машина қайтарилди, дея хабар беради Kazinform мухбири Deutsche Wеlleга таяниб.
12 миллион аҳолиси бўлган Сан-Паулу шаҳрида кенг кўламли операция ўтказиш учун расмийлар мегаполис кўчаларида хавфсизлик кучлари сонини деярли икки баравар ошириб, 5000 нафардан 9700 нафар полициячига етказди.
Бразилия кўп йиллардан бери жиноятчиликнинг юқори даражаси билан курашиб келмоқда. Шу билан бирга, мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари камбағал маҳаллаларда қўпол тактика қўллаётгани танқид қилинмоқда.
Муаллиф: Рустем Кожибаев