Бразилияда бедарак йўқолган журналист ва гид қидирилмоқда

NUR-SULTAN. Кazinform - Бразилия ўтган якшанбадан бери бедарак йўқолган журналист ва маҳаллий халқлар маданияти бўйича мутахассисни қидирмоқда. Британиялик Дом Филипс ва бразилиялик Бруно Перейр Перу билан чегара яқинидаги Жавари дарёсида ғойиб бўлди, деб хабар беради Кazinform Euronewsга таяниб.
None
None

«Биз тергов вариантларини эътиборсиз қолдирмаймиз. Бизда иккита асосий йўналиш бор. Қидирув тўхтамади. Жиноят содир этилган бўлиши мумкин», - деди Амазонас штати полицияси бошлиғи Александр Эдуардо Фонтес.

Шу кунгача 6 нафар фуқаро полицияга мурожаат қилган.

Маҳаллий халқлар ишлари бўйича агентлик вакили Марсело Ксавьенинг айтишича, Вале-ду-Жавари ҳудуди Португалиянинг иккита ҳудудига тенг ва бу ҳудуд унчалик меҳмондўст эмас.

«Маҳаллий аҳоли яшайдиган ҳудудга хавфсизлик хизматига расман хабар бермасдан икки кишининг кириши қийинчилик туғдирмоқда», - деди у.

Одамлар Дом Филипс ва Бруно Пререйрни охирги марта қайиқда саёҳат қилганини кўришди. Уларга эргашган эркак соқчилар томонидан ушланиб, кейинроқ қўйиб юборилган.

Сўнгги хабарлар