12:58, 05 Май 2022 | GMT +5
Бразилияда бўлиб ўтаётган Сурдлимпиада ўйинларида Қозоғистон илк олтин медални қўлга киритди
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Бразилиянинг Кашиас-ду-Сул шаҳрида бўлиб ўтаётган Сурфлимпиада – 2021 ўйинларида илк олтин медалини қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
![None None](/static/img/plug.webp)
Муваффақият қозонган дзюдочи Еркебулан Қанафин бўлиб, 81 килограмм вазн тоифасида ғолиб чиқди.
Канафин Мўғулистон ва Франциядан келган рақибларини ютиб, финалда жанубий кореялик спортчини мағлуб этди.
Эслатиб ўтамиз, эшитишида нуқсони бўлган спортчилар иштирок этадиган 24-Сурлимпиада ўйинлари ўтган йили ўтказилиши режалаштирилган эди.
Бироқ, коронавирус пандемияси туфайли у 2022 йилга кўчирилди. Сурдлимпиада ўйинлари 1-15 май кунлари бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, уч кун аввал Бразилиянинг Кашиас-ду-Сул шаҳрида ёзги Сурдлимпиада ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
100 та давлатдан 3500 нафар спортчи 21 та спорт тури бўйича ўзаро куч синашади.