Бразилияда 12 нафар ўт ўчирувчи ғорда қолиб кетди

RIO DE JANEIRO. Kazinform - Якшанба куни Бразилиянинг Сан-Паулу штатидаги ғорда машғулот ўтказаётган 12 нафар ўт ўчирувчидан иборат гуруҳ қояларнинг қулаши натижасида тўсиқ остида қолди, дея хабар беради Kazinform TASSга таяниб.
None
None

«Ғордаги машғулотларда жами 26 киши қатнашди. Улардан 14 нафари ҳодиса натижасида жабрланмаган, суяклари синган учта жабрланувчи аллақачон олиб чиқилган. Тўққиз киши бедарак йўқолганлар рўйхатида қолмоқда», — дейилади вилоят ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Twitter да.

Ғорда қутқарув ишлари давом этмоқда.

Сўнгги хабарлар