Бразилия Исроилдаги элчисини чақириб олди
Исроил Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силвани “персона нон грата” деб эълон қилганидан сўнг Тель-Авивдаги элчисини “маслаҳатлашувлар” учун чақириб олди, деб хабар беради Каzinform агентлиги Anadolu Agencyга таяниб.

Исроил баёнотларидан сўнг Лула да Силва ўз вазирлари ва маслаҳатчиларини Исроил билан инқирозни муҳокама қилиш учун республика президентининг расмий қароргоҳида “шошилинч” йиғилишга чақирди. Исроилнинг Лула да Силвага қарши сўзларига жавобан Бразилия Тель-Авивдаги элчиси Фредерико Мейерни маслаҳатлашувлар учун мамлакатга чақириб олди.
Президент маслаҳатчиси Селсо Аморим ўз баёнотида Исроилнинг Лула да Силвага қарши сўзларини "бемаънилик" деб атади. Бразилия расмийлари бу борада ҳали расмий баёнот бермаган бўлса-да, маҳаллий ОАВ Исроилнинг Бразилиядаги элчиси Даниэль Зоншейн Ташқи ишлар вазирлигига чақирилгани ҳақида хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия президенти Лула да Силва Исроилнинг Ғазо секторини босиб олишини ва Ғазо секторида содир бўлаётган воқеаларни “уруш эмас, геноцид” деб атади. Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ҳам Лула да Силванинг сўзларига "Бразилия қизил чизиқни кесиб ўтди" деб жавоб берди.