Бразилия футзал терма жамоаси жаҳон чемпионатининг финал босқичига чиқди

ASTANA. Kazinform – Бразилия футзал терма жамоаси жаҳон чемпионати финал босқичига йўлланма олди.

Әлем чемпионаты
Фото: news.telegraf.com.ua

Ярим финал учрашувининг биринчи кунида Украина ва Бразилия терма жамоалари ўз маҳоратларини намойиш этишди. Аксарият мухлислар беш карра жаҳон чемпиони бразилиялик футзалчилар рақибини осонгина мағлуб этишларини тахмин қилишган. Бироқ учрашув давомида Украина терма жамоаси уларга муносиб жавоб қайтара олди.

Ўйин бошиданоқ ҳар икки жамоа ҳам бор эътиборини дарҳол ҳужумга қаратишди. Натижада украиналик Игорь Чернявский 18-дақиқадаёқ ўз меҳрини кўрсатиб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг бразилиялик футзалчилар ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилишди. Бироқ биринчи таймда таблодаги ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи таймда бразилияликлар тезда иккита гол уришди. Дастлаб украиналик Ростислав Семенченко 21-дақиқада автогол муаллифига айланган бўлса, 22-дақиқада Диего ўзининг мерганлиги билан ажралиб турди. 29-дақиқада украиналик Игорь Корсун ҳисобни тенглаштирди. Бироқ бразилиялик футзалчи Диего пенальтидан тепиб жамоасига ғалаба келтирган голни киритди. Шу тариқа Бразилия рақиби устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва финалга йўлланма олди.

Энди 3 октябрь куни Франция ва Аргентина иккинчи ярим финал учрашувида ким кучли эканлигини ҳал қилади. Финал ва 3-ўрин учун ўйин 6 октябрга белгиланган.

Сўнгги хабарлар