Божхона постларида «ягона дарча» тамойили бўйича комплекс назорат жорий этилмоқда – ҚР Молия вазирлиги

None
ASTANА. Кazinform - Божхона постларида «ягона дарча» тамойили асосида комплекс назорат жорий этилмоқда. Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитаси назорат департаменти директори Елдос Саудабаев маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Давлат раҳбари топшириғига кўра, Давлат даромадлари қўмитаси манфаатдор давлат органлари билан биргаликда «ягона дарча» тамойили бўйича комплекс назоратни жорий этиш бўйича иш олиб бормоқда. Ишлар доирасида атрофлича таҳлил қилиниб, ташқи ва ички божхона постларида, жумладан, божхона расмийлаштируви марказларида комплекс назоратни амалга оширишнинг технологик жараёни қайта кўриб чиқилди. Таҳлил натижалари асосида комплекс назоратни ташкил этишни назарда тутувчи бизнес-жараён ишлаб чиқилди. Ушбу бизнес-жараён 20 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда барча манфаатдор давлат органлари томонидан кўриб чиқилди ва тасдиқланди.

Ахборот тизимига ўзгартиришлар киритилмоқда, иш йил охиригача якунланади», — деди Е.Саудабаев.

Шунингдек, у божхона назоратини ахборот билан таъминлаш учун шарт-шароит яратиш мақсадида 9 та давлат билан товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида дастлабки маълумотлар алмашинувини ташкил этиш бўйича халқаро шартномалар тузилганини айтди. Булар Хитой, Туркия, Эрон, Ўзбекистон, Озарбайжон, Грузия, Туркманистон, Украина, Тожикистон давлатларидир.

Е.Саудабаевнинг таъкидлашича, товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги дастлабки маълумотлар алмашинуви ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун товарларни божхона режимига жойлаштириш билан боғлиқ божхона операцияларини тезлаштириш ва уни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатлар сонини қисқартириш ва шу кабилар учун қулай шарт-шароитлар яратилмоқда.

Бундан ташқари, хавфларни бошқариш тизимидан фойдаланган ҳолда товарлар тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш асосида божхона назорати шакллари ва усулларидан фойдаланишни минималлаштириш мавжуд. Хитой Халқ Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси божхона органлари билан маълумотлар алмашинуви олиб борилмоқда. Туркия, Туркманистон, Эрон, Украина билан маълумот айирбошлашнинг техник шартлари бўйича келишув мавжуд. Қозоғистоннинг Озарбайжон ва Грузия билан божхона тизимлари ўртасида алоқа каналини йўлга қўйиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Муаллиф: Мейрамбек Байғарин


Сўнгги хабарлар