Божхона хизматининг собиқ раҳбари Матраимов Бокудан Бишкекка экстрадиция қилинди

Божхона хизматининг собиқ раҳбари Матраимов Бокудан Бишкекка экстрадиция қилинди
Фото: kabar.kg

BISHKEK. Kazinform - Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Озарбайжон ҳудудида Қирғизистон Республикаси давлат божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари, халқаро қидирувда бўлган Раимбек Матраимовни қўлга олиб, Бишкекка олиб келди, деб хабар беради Кazinform мухбири Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот марказига таяниб.

Қўмита маълумотларига кўра, ҳибсга олиш 25 март куни Озарбайжон Республикаси ҳудудида тегишли разведка хизматлари билан ҳамкорликда амалга оширилган. Шунингдек, у билан бирга унинг акалари Тилек Матраимов, Руслан Матраимов, Исломбек Матраимовлар ҳам ушланиб, мамлакатга олиб келинган.

Қайд этилишича, Раимбек Матраимов йўқ қилинган қонун ўғриси Қамчи Кўлбоев (Қ.Асанбек) билан яқин алоқада бўлиб, божхона хизмати ходимлари ва давлат амалдорлари орасидан жиноий гуруҳ тузган.

Раимбек Матраимовга нисбатан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси “ Қонунга хилоф равишда озодликдан маҳрум қилиш” ва 222-моддаси “Жиноят даромадларини қонунийлаштириш (ювиш)” билан жиноят иши қўзғатилган.

“Ҳозирда жиноят иши материаллари доирасида тегишли тергов-тезкор тадбирлари давом эттирилмоқда”, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Раимбек Матраимов 26 январь куни қидирувга берилган, унга нисбатан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2, 3-банди “Қонунга хилоф равишда озодликдан маҳрум қилиш” бўйича айблов эълон қилинган эди.

Муаллиф: Гулмира Абдраҳманова

Сўнгги хабарлар