BoxRec энг яхши қозоғистонлик боксчилар рейтинги янгиланди

Узоқ давом этган танаффусдан сўнг Геннадий Головкин рингга қайтди ва шу билан бирга вазн тоифасидан қатъи назар, энг яхши қозоғистонлик боксчилар рейтингида биринчи ўринни эгаллади.
Жанибек Алимханули мос равишда иккинчи ўринга тушиб кетди. Шунингдек, Сергей Липинец «ҳаракатсиз» мақоми туфайли кучли учликдан тушиб қолди, унинг ўрнини Мейирим Нурсултанов эгаллади.
BoxRec маълумотларига кўра энг яхши 10 та қозоғистонлик боксчи:
1. Геннадий Головкин (42-1-1, 37 КО) – 684.7
2. Жанибек Алимханули (11-0, 7 КО) – 30.81
3. Мейирим Нурсултанов (16-0, 9 КО) – 17.58
4. Батир Жукембаев (19-1, 15 КО) – 13.59
5. Қанат Ислам (28-1, 22 КО) - 12.51
6. Данияр Елеусинов (11-0, 6 КО) - 12.07
7. Руслан Мадиев (14-2, 5 КО) – 11.96
8. Али Аҳмедов (18-1, 14 КО) – 10.69
9. Жан Кособуцкий (17-0, 16 КО) – 9.655
10. Бекман Сойлибаев (13-1, 5 КО) – 8.247.