Бошқа давлатда рўйхатдан ўтган ва рули ўнг томонда жойлашган автолар Қозоғистонда рўйхатга олинмайди

Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг қайд этишича, ушбу автомобилларни дастлабки рўйхатга олиш ва утилизация тўлови қиймати 200-250 минг тенгедан ошмаслиги керак.
Эндиликда ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қонун ҳужжатларига фуқароларга четдан олиб кирилаётган хорижий автомобилларини қулай шартларда қонунийлаштириш имконини берувчи ўзгартишлар киритилмоқда. Уни бошқариш механизмлари ҳам ишлаб чиқилмоқда.
2022 йил 1 сентябргача Қозоғистонга олиб келинган (кирилган) барча автотранспорт воситалари тўғрисида Ички ишлар, Давлат даромадлари ва Миллий хавфсизлик (Чегара хизмати) органлари ўртасида ахборот алмашинуви масалалари ишлаб чиқилди.
Бундай маълумотлар Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган муддатдан кейин олиб кирилаётган транспорт воситаларини қонунийлаштирмаслик учун тўпланади.
1 сентябрдан кейин Қозоғистонга олиб кирилган автомобиллардан ташқари, қидирувда бўлган, қонуний ёки суд чекловлари мавжуд, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган мамлакатда реестрдан чиқарилмаган, рули ўнг томонда жойлашган, шунингдек, рўйхатдан ўтказилмаган ёки тўлиқ божхона кўригидан ўтмаган, эгаларида рўйхатдан ўтказиш ва мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар йўқ, автомашиналар рўйхатга олинмайди.
Шунингдек, «криминал» автомашинани рўйхатдан ўтказиш ҳолларининг олдини олиш учун автомобил ҳақидаги маълумотлар аввалги рўйхатдан ўтган давлатларнинг ҳуқуқ-тартибот ва божхона органлари билан таққосланади.
«Фуқаролардан автомобил сотиб олаётганда қонунчиликка риоя қилиш, ўзларининг қонуний «тозалиги»ни сўзсиз текшириш сўралади», - дейди полициячилар.