Бош муфтий Қурбон ҳайити арафасида тадбиркорларга мурожаат қилди

Құрбан айт
Фото: muftyat.kz

ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг Бош муфтий Науризбай ҳожи Тағанули Қурбон ҳайити муносабати билан Астана шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида тадбиркорларга мурожаат қилди.

ҚМДБ матбуот хизмати хабарига кўра, Наурйзбай ҳожи Тағанули тадбиркорларни Қурбон ҳайитида мол (қорамол) нархини оширмасликка, балки одамларнинг ижтимоий аҳволини ҳисобга олиб, мақбул нархларни таклиф қилишга чақирган.

Фото: Kazinform

“Ҳамиша меҳр-мурувват кўрсатиб, атрофимизга нур таратган, ёши улуғларнинг раҳмати ва дуосини олиб, камолга етган юртмиз. Халқимизда “Садақа қилсанг, савобини ўзинг кўрасан” деган мақол бор. Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: “Ким биродарига ғамхўрлик қилса, Аллоҳ ҳам унга ғамхўрлик қилади. Кимки мусулмоннинг бир дардини енгилласа, Аллоҳ таоло унинг бир ғамини енгил қилади”. Шу билан бирга, юртимиздаги барча тадбиркорларни Қурбон ҳайити шарафига мол (қорамол) нархини кўтармасдан, аҳолининг ижтимоий аҳволини инобатга олган ҳолда мақбул нархларни таклиф қилишга, халқимиз томонидан истеъмол қилинадиган озиқ-овқатга имкон қадар чегирма беришга чақираман. Қурбонлик байрамини нишонлашдан асосий мақсад мусулмонлар ўртасида ўзаро меҳр-оқибат, саховат, хайр-эҳсон ва қаноат каби ахлоқий қадриятларни шакллантиришдир. Худонинг марҳамати нури ёғадиган хайрли дамларда халқимизга яхшилик қилайлик, эл-юрт шукронасидан баҳраманд бўлайлик”, – деди Науризбай ҳожи Тағанули.

Сўнгги хабарлар