Болливуд юлдузи Саиф Али Хон ўз уйида пичоқлаб кетилди

ASTANA. Kazinform – Болливуднинг машҳур 54 ёшли актёри Саиф Али Хон ўз уйида пичоқлаб кетилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Saif Ali Khan
Фото: Нindustantimes

Қайд этилишича, воқеа 16 январга ўтар кечаси содир бўлган. Номаълум шахс актёр Саиф Али Хоннинг уйига ўғриликка тушган. Бундан хабар топган хизматкор уни тўхтатишга ҳаракат қилган ва жанжаллашиб қолган.

Актёр можарога аралашиб, эркакни бўйсундирмоқчи бўлганида, у Саиф Али Хонга ҳужум қилган. Босқинчи актёрга олти марта пичоқ урган, унинг умуртқа поғонаси ва бўйни чуқур жароҳатланган.

Воқеа содир бўлган пайтда 54 ёшли актёрдан ташқари унинг 44 ёшли рафиқаси, актриса Карина Капур Хон ҳамда уларнинг 7 ва 3 ёшли ўғли уйда бўлган. Болалар ва аёл жабрланмаган, бироқ киноюлдузнинг уч ходимидан бири ҳам ҳужумда яраланган.

“Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда”, – дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар