Боливияда автобус ҳалокатида 20 киши ҳалок бўлди

LА PAZ. Кazinform - Боливияда автобус иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 20 киши ҳалок бўлди. Чоршанба куни Ла-Пас шаҳридан 400 км узоқликда жойлашган Коломи марказий муниципалитетидаги Кочабамба-Санта-Крус трассасида йўловчилари бўлган автобус ағдарилиб кетди, дея хабар беради Kazinform Xinhua агентлигига таяниб.
None

Жами 39 киши тан жароҳати олди ва Кочабамбадаги шифохоналарга етказилди, оғир яраланган йўловчилар ҳамон реанимацияда.

Жароҳатланган автобус ҳайдовчиси спиртли ичимлик текширувидан ўтказилди, натижалари кейинроқ маълум бўлади.

Ҳозирда воқеа содир бўлган барча ҳолатларга ойдинлик киритиш бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, автобус ҳайдовчиси ё бошқарувни йўқотган ёки автобусда тормоз ишламай қолган, деб хабар беради The Storiest.


Сўнгги хабарлар