Болгарияда юк поездлари тўқнашуви натижасида икки киши вафот этди

София чеккасидаги Кремиковци темир йўл вокзали яқинида иккита юк поезди тўқнашиб кетди, деб ёзади tass.ru.

Локомотивларнинг тўқнашиши
Фото: Tass.ru

Болгария миллий телевидениесининг темир йўл ҳалокатини текшириш хизматига таяниб хабар беришича, икки киши ҳалок бўлган, беш киши жароҳатланган ва шифохонага ётқизилган.

Ҳодиса 16:00 атрофида содир бўлган. Локомотивларнинг тўқнашиши оқибатида ёнғин келиб чиққан. Воқеа жойида тиббиёт ходимлари, ўт ўчирувчилар, полиция ва темир йўл хизмати вакиллари ишламоқда. Воқеа содир бўлган ҳудудда темир йўл ҳаракати тўхтатилган. Ҳодиса сабаблари номаълум.

Сўнгги хабарлар