10:22, 15 Ноябрь 2021 | GMT +5
Болгарияда шифохонанинг CОVID бўлимидаги ёнғинда уч киши ҳалок бўлди
NUR-SULTAN. Kazinform - Болгариянинг Сливен шаҳридаги касалхонанинг CОVID бўлимида содир бўлган ёнғин оқибатида 81, 66 ва 70 ёшли уч нафар кекса одам ҳалок бўлди, деб хабар беради Kazinform ТASSга таяниб.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, шифохонадаги ёнғин ҳақида хабар якшанба куни келиб тушган. Воқеа жойига иккита ўт ўчириш машинаси жўнатилди. Aниқланишича, ёнғин тўртинчи қаватдаги палатада содир бўлган. У ерда ҳалок бўлган икки кишининг ва яраланган ва кейинроқ вафот этган яна бир кишининг жасади топилган. Қолган беморлар эвакуация қилинди. Ёнғин 15 дақиқада ўчирилди.
Тахминларга кўра, ёнғинга беморлардан бирининг чекиб, тамаки қолдиғини ўчирмагани сабаб бўлган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.