Болгарияда ХАМАСнинг махфий арсенали топилди

ASTANA. Kazinform – Германия прокуратураси маълумотларига кўра, жангарилар Берлинга қурол етказиб бериш ва ундан Европадаги яҳудий ташкилотларига қарши терактлар уюштиришда фойдаланишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Voice of Ameriса хабар берди.

Қару-жарақ
Фото: golosameriki.com

Ўтган декабрь ойида Болгария полицияси Германия ва Нидерландияда ҳибсга олинган тўрт нафар гумонланувчи орасидан ХАМАС аъзосига алоқадор қуроллар омборини топди.

Германия прокурорларининг айтишича, тўрт гумонланувчи “Европадаги яҳудий муассасаларига эҳтимолий террорчилик ҳужумларидан ҳимояланиш учун” қурол-яроғ жамғарган.

Чоршанба куни Der Spiegel журнали полиция гумонланувчилардан бирининг уяли телефонида ўқотар қурол ва ўқ-дориларнинг фотосуратларини топгани ҳақида хабар берди. Нашрнинг ёзишича, суратлар терговчиларни Болгария жанубидаги қарағай дарахтлари остида кўмилган қурол-яроғ омборига олиб борган. Германия манбалари AFP агентлигига қурол-яроғ омбори Болгарияда топилганини тасдиқлади. Болгария прокуратураси ва ички ишлар вазирлиги бу маълумотни аниқлашдан бош тортди.

Прокурорларнинг айтишича, А.Абделҳамид исмли гумонланувчилардан бирига ташкилот раҳбарлари томонидан “илгари Европада яширинган қурол-яроғ омборини” топиш топширилган.

Сўнгги хабарлар