Болгария турнири: Қозоғистонлик боксчи қизлар 4 медални қўлга киритишди

NUR-SULTAN. Kazinform – Болгарияда бокс бўйича «Странджа-2021» халқаро турнири якунланди. Қозоғистон аёллар терма жамоаси спортчилари мусобақанинг сўнгги кунида 1 та олтин ва 2 та кумуш медални қўлга киритишди, деб хабар беради Kazinform Olympic.kz сайтига таяниб.
None
None

Валентина Хальзова 69 кг вазн тоифасида турнирнинг «олтин»ига сазовор бўлди.

Анжелина Лукас (51 кг) ва Надежда Рябец (75 кг) иккита кумуш медални қўлга киритишди.

Карина Ибрагимовани бронза медалига сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, эркаклар жамоасидан Бейбарис Жексен ва Нурқанат Райс Болгарияда бўлиб ўтган халқаро турнирда бронза медалларини қўлга киритишди.

Сўнгги хабарлар