«Bolashaq» дастури номзодларига қўйиладиган талаблар кучайтирилади

None
ASTANА. Кazinform – 2023 йилдан бошлаб номзодлар «Bolashaq» дастурининг саралаш танловида қатнашиш учун чет тилини ўзлаштирганликларини тасдиқлашлари керак, деб хабар беради Кazinform Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазирлигига таяниб.

Ариза топшириш вақтида номзодлар чет тили имтиҳонидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этишлари керак. Масалан, инглиз тили бўйича магистратура босқичига номзодлар IELTSдан 9.0 баллдан камида 6.0 , PBT 677- дан - 498, IBT 120- дан 60 TOEFL сертификатларини, амалиётдан ўтувчилар - IELTS 5.0, PBT-417, IBT-35 TOEFL, DET 75 сертификатларини тақдим этишлари керак.

«Бу йил «Bolashaq» дастурининг саралаш асосидаги танлов қоидалари такомиллаштирилди. Бу чора номзодлар сифатини ошириш мақсадида амалга оширилди. Хорижий олий таълим муассасасининг докторантурасига ўқишга кираётган Қозоғистон фуқароларидан ташқари, «Bolashaq» дастурига номзодлар чет тилини юқори даражада билишини тасдиқлашлари шарт», — деди «Халқаро дастурлар маркази» АЖ бошқаруви раиси Олжас Сакенов.


Сўнгги хабарлар
telegram