«Болашақ» дастури битирувчиларинг меҳнат билан ўташ муддати қисқартирилиши мумкин

ASTANA. Кazinform – «Болашақ» дастури битирувчиларининг меҳнат билан ўташ муддати қайта кўриб чиқилди. Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда «Халқаро дастурлар маркази» АЖ бошқаруви раиси Ануар Жанғозин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Университет ёки ҳомийлар ва иш берувчилар томонидан молиялаштирилиб, қолган харажатлари «Болашақ» стипендияси ҳисобидан қопланадиган битирувчиларнинг меҳнат билан ўташ муддати қисқаради. Ҳозирда республика аҳамиятига молик шаҳарларда хизмат муддати 5 йил бўлса, энди у 4 йилга қисқартирилади. Бошқа ҳудудларда эса бу муддат 3 йил бўлса, энди 2 йилга қисқартирилади», — деди у.

Шунингдек, у «Болашақ» дастури доирасида жорий этиладиган яна бир ўзгартиришга тўхталиб ўтди. Унга кўра, битирувчи ўқишни тамомлагандан сўнг «Global Fortune 500» рўйхатидаги етакчи компаниялардан бирига ишга жойлашса, Қозоғистонга қайтмасдан, бир йил давомида ўша корхонада хизмат қилиш имконияти берилади.

«Ҳозирча биз бундай ишлар учун 12 ойлик муддатни кўриб чиқяпмиз. Бироқ келажакда бу муддатларни узайтириш имкониятини кўриб чиқамиз», — деди Анвар Жанғозин.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар