Болаларни мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш учун қандай ҳужжатлар керак
ASTANА. Кazinform — Қозоғистонда 11,5 минг мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг болаларни қамраб олиш даражаси 91,5% ни ташкил қилади. Таълим-маориф вазирлиги 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларни мактабгача таълим ва тарбия билан қамраб олиш даражасини ошириш мақсадида жорий йил охиригача 77 мингдан ортиқ янги ўринлар очилиши режалаштирилаётганини маълум қилди.
Мактабгача таълим муассасаларига қабул йил давомида амалга оширилади. Астана, Алмати шаҳарлари ва Ақтўбе, Қостанай вилоятларида болаларнинг мактабга бориши туфайли мактабгача таълим муассасаларида гуруҳларни шакллантириш якунланди. Бошқа ҳудудларда бу иш август ойи охиригача давом этади.
Навбатга туриш, ҳужжатларни қабул қилиш ва йўлланмалар юбориш бўйича давлат хизматлари маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари томонидан “Электрон ҳукумат” веб-портали ёки ахборот воситалари орқали кўрсатилади.
Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишда талаб қилинадиган ҳужжатлар билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.