Болаларга мўлжалланган Pfizer/BioNTech вакцинаси самарадорлигини кўрсатди

WASHINGTON. Кazinform - Коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқарувчиларнинг тадқиқотига кўра, Pfizer/BioNTech олти ойликдан тўрт ёшгача бўлган ёш болаларни 73,2 фоиз ҳимоя қилади, дея хабар беради Кazinform News CNга таяниб.
None
None

BioNTech бош директори ва ҳаммуассиси Уғур Шаҳиннинг айтишича, ҳар бири уч микрограмдан иборат учта доза чақалоқларда вирусга юқори даражада қаршилик кўрсатади.

Германиялик вакцина ишлаб чиқарувчи BioNTech ва унинг америкалик ҳамкори Pfizer ҳам ушбу ёш гуруҳи учун Оmicron BА.4/BА.5 нинг жорий вариантларига мослаштирилган икки валентли вакцина ишлаб чиқмоқда.

Компаниялар АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идорасига болалар учун мослаштирилган вакцинасини зудлик билан тасдиқлаш учун мурожаат қилишди. Айни пайтда, компанияларнинг Европа дори-дармон агентлигига ариза топширишлари яқин бир неча кун ичида якунланиши кутилмоқда.

Германия доимий эмлаш комиссияси (STIKО) ҳозирда фақат беш ёшдан ошган болалар учун CОVID-19 га қарши эмлашни тавсия қилади. 11 ёшгача бўлган ёш гуруҳида соғлом болалар битта дозани олишлари керак, соғлиғи хавфи юқори бўлган ёки юқори хавф гуруҳидаги одамлар билан алоқада бўлган болалар эса икки дозани олишлари керак.


Сўнгги хабарлар