Болалар йили муносабати билан Шарқий Қозоғистонда 130 га яқин тадбир ўтказилди

Жорий йилги Болалар йили муносабати билан вилоятда 129 та тадбир ўтказилди. Ушбу чора-тадбирларга 18 ёшгача бўлган 181 266 нафар бола киритилган. Бу ҳақда ШҚВ ҳудудий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида вилоят таълим бошқармаси бошлиғи Инесса Чернишева маълум қилди.
«Билимли бола» лойиҳаси доирасида 67 та тадбир ташкил этилди. «Оила – хавфсиз маскан» лойиҳаси доирасида «Юракдан юракка» хайрия акцияси ўтказилиб, унда 6 минг 794 нафар алоҳида эҳтиёжли, кўп болали ва кам таминланган оила фарзандларининг тилаклари бажарилди. «Мактабга йўл» акцияси доирасида тадбиркорлар ва хайриячилар кўмагида 6 минг 415 нафар ўқувчига 50 миллион тенгедан ортиқ ўқув-услубий материаллар етказиб берилди.
Унинг таъкидлашича, жорий йилда вилоят болалар ҳуқуқлари бўйича вакил лавозими жорий этилган. Бу болалар ҳуқуқлари ва хавфсизлигини ҳимоя қилишни яхшилайди.
«Шарқий Қозоғистонда уч сменали ва яроқсиз мактаблар муаммоси тўлиқ ҳал қилинди. 2025 йилга бориб 7570 ўринли 20 та янги мактаб қурилади. Шунингдек, «Қулай мактаб» лойиҳаси доирасида 4200 ўринли 10 та мактаб қурилиши режалаштирилган. Жорий йилда 2 та мактаб фойдаланишга топширилди. 111 ўринли «Мўжизалар олами» махсус мактаб-боғча мажмуаси фойдаланишга топширилди», – дейди Инесса Чернишева.
Муаллиф: Талғатжан Мухаметбекули