Болалар йили доирасидаги тадбирларга 48,3 миллиард тенге ажратилди – ҚР Бош вазири

NUR-SULTAN. Кazinform - Болалар йили доирасидаги тадбирларга 48,3 миллиард тенге ажратилди. Бу ҳақда бугун Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

– Жажжи болакайларнинг байрамига тўғри келган Ҳукуматнинг бугунги йиғилишида Давлат раҳбарининг қарори билан эълон қилинган «Болалар йили»ни ўтказиш масаласини муҳокама қилдик.

Жорий йилда «Болалар йили» доирасида кўплаб тадбирлар режалаштирилган ва амалга оширилмоқда. Бунинг учун давлат ғазнасидан жами 48,3 миллиард тенге маблағ ажратилди. Уларнинг барчаси аниқ бажарилиши керак. Энг муҳими, фарзандларимизнинг хавфсизлигини таъминлаш.

Вилоят ҳокимликларига кам таъминланган оилалар фарзандларини соғломлаштириш чоралари билан таъминлаш, ёзги таътилда уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш масалаларига эътибор қаратиш бўйича топшириқ бердим», — деди Бош вазир.

Шунингдек, қишлоқларда спорт майдончалари, болалар тараққиёт марказларини жиҳозлаш зарурлигини таъкидлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги чекка ҳудудларда болалар саломатлигини скрининг ва стоматологик кўрикдан ўтказиш бўйича кўчма тиббиёт марказлари фаолиятини ташкил этади.

«Шунингдек, болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, экскурсия ва маърифий тадбирлар ташкил этиш, уларни турли тўгарак ва секцияларга жалб этиш бўйича қатор кўрсатмалар бердим. «Болалар йили»га бағишланган тадбирлар ижросини барча вилоятлар ҳокимлари шахсан назорат қилишлари керак.

Шоир Абай айтганидек, «Инсоннинг бир қувончи – бола». Шу боис барча комплекс ишлар доимий назоратим остида бўлади», -деди Алихан Смаилов.

Сўнгги хабарлар