Болалар ўлимига сабаб бўлиши мумкин бўлган препарат Қозоғистонда сотилмайди - Соғлиқни сақлаш вазирлиги

ASTANА. Кazinform – Тиббиёт ва фармацевтика назорати қўмитаси шов-шувга сабаб бўлаётган «Док-1 Макс» препарати бўйича тушунтириш берди, деб хабар беради Кazinform.
None

«Ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон Республикасида «Док-1 Макс» препаратининг таблеткалари ва сиропини қабул қилишнинг оғир оқибатлари, жумладан, 18 нафар боланинг ўлими ҳақидаги маълумотлар кенг тарқалмоқда. «Ratel.kz» ахборот порталида Қозоғистонда «Док-1 Макс» дори воситаси сотилаётгани ҳақидаги мақола ҳақиқатга тўғри келмайди.«Док-1 Макс» дори воситаси Республика ҳудудида рўйхатдан ўтмаган ва шунга мос равишда сотилмайди», - дейилади хабарда.

Қўмита маълумотларига кўра, дори воситалари мавжудлиги ҳақидаги шунга ўхшаш маълумотлар аввалроқ дорихоналар тармоқлари сайтларида эълон қилинган, бироқ тадбиркорлик субъектларидан бу хабарлар ёлғон эканлиги ҳақида расмий тушунтириш хатлари олинган. «Док-1 Мак» савдо номидаги препарат дорихоналар тармоғи қўлида эмас ва сотувга чиқарилмайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ҳалок бўлган 15 нафар боланинг ўлимига «Док-1 Макс» препарати сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумот тарқалган эди.


Сўнгги хабарлар