09:52, 05 Сентябрь 2022 | GMT +5
Бокудаги каратэ турнирида Қозоғистон терма жамоаси иккита «бронза» медалини қўлга киритди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон каратэ терма жамоаси вакиллари Дидар Амирали ва Қайсар Алписбай Бокуда бўлиб ўтган каратэ олий лигасида учинчи ўринни эгаллади, дея хабар беради Kazinform Olympic.kzга таяниб.
60 килограммгача бўлган вазн тоифасида учинчи ўрин учун курашда Алписбай иорданиялик Умар Шакрандан кучлироқ бўлди.
Амирали 67 кг вазн тоифасида марокашлик Алами Анассни мағлуб этиб, бронза медалига сазовор бўлди.