Бокуда ADEX-2026 кўргазмасида 29 мамлакатнинг мудофаа технологиялари намойиш этилди

ASTANA. Kazinrom — Бокуда ADEX-2026 6-чи Озарбайжон халқаро мудофаа кўргазмаси ҳамда Securex Caspian — ички хавфсизлик, муҳофаза ва қутқарув ускуналарига бағишланган 15-чи халқаро кўргазма очилди, деб хабар беради Kazinform агентлигининг мухбири.

Оборонные технологии 29 стран представлены на выставке ADEX-2026 в Баку
Фото: Adex.az

Кўргазмалар Озарбайжон Мудофаа саноати вазирлиги ва Caspian Event Organisers ташкилий кўмагида 30 сентябрдан 2 октябрга қадар ўтказилади.

Бу йилги ADEX кўргазмасида аввалги йилга қараганда кўпроқ иштирокчи қатнашмоқда. Хусусан, 29 мамлакатдан 270 дан ортиқ компания, 14 та миллий павильон ва 33 мамлакатдан 45 та рўйхатдан ўтган хорижий делегация иштирок этяпти.

Иштирокчилар орасида Туркия, АҚШ ва Европанинг мудофаа саноати соҳасидаги етакчи компаниялари бор. Туркиядан Roketsan, Aselsan, Baykar, Turkish Aerospace Industries ва Havelsan компаниялари келган. АҚШнинг Northrop Grumman, SIG SAUER ва Lockheed Martin, Германиянинг Rheinmetall ва Rohde & Schwarz, шунингдек, Буюк Британиянинг BAE Systems компаниялари эса ушбу кўргазмада илк бор иштирок этяпти.

Кўргазмада учувчисиз тизимлар, самолётлар, бронетехника, ҳарбий-денгиз тизимлари, қурол-яроғ ва ўқ-дорилар, электрон ҳамда оптоэлектрон тизимлар, алоқа ускуналари ва бошқа мудофаа технологиялари намойиш этилмоқда. Жумладан, Туркия вакиллари PAMİR 4×4, KİRPİ II 4×4 ва VURAN 4×4 ҳарбий автомобилларини тақдим этмоқда.

Securex Caspian кўргазмасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва чегара қўшинлари, қутқарув ҳамда махсус хизматлар учун, шунингдек, видеокузатув тизимлари, ахборот ва киберхавфсизлик, ёнғин хавфсизлигига мўлжалланган ечимлар тақдим этиляпти.

Кўргазма доирасида мудофаа технологиялари, сунъий интеллект, киберхавфсизлик, электрон уруш ва бошқа соҳалар бўйича тематик сессиялар ҳам ўтказилади. Озарбайжон давлат органлари вакиллари, хорижий делегациялар ҳамда иштирокчи компаниялар ўртасида икки томонлама учрашувлар ҳам режалаштирилган.