“Боку-Тблиси-Жайҳон” қувури орқали нефть экспорти 1 миллион 392 минг тоннага ошди

Ўтган йили Ақтау портидан 3 миллион 376 минг тонна нефть экспорт қилинди. Бу ўтган йилга нисбатан 1 миллион 108 минг тоннага кўпдир, деб хабар беради Каzinform.

Нефть
Фото: azertag.az

“ҚазТрансОил” компанияси матбуот хизмати хабарига кўра, Қозоғистон нефтини Ақтау портидан экспорт қилиш учун ташиш ҳажмининг ошиши Боку-Тбилиси-Жайҳон нефт қувури йўналиши бўйича жўнатилган хомашё ҳажмининг ошиши билан боғлиқ.

“2022 йилда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Транскаспий йўлаги бўйлаб нефть ташиш ҳажмини оширишни буюрди. Ушбу вазифага мувофиқ, “ҚазМунайГаз” МК АЖ ва Озарбайжон Республикасининг SOCAR давлат нефть компанияси ўртасида “Тенгиз” конидан “Боку-Тбилиси-Жайҳон” нефть қувури йўналиши бўйича йилига 1,5 миллион тоннагача нефть ташиш бўйича шартнома имзоланди. Ўтган йили “Боку-Тбилиси-Жайҳон” йўналиши бўйича ташилган нефть 250 минг тоннадан 1 миллион 392 минг тоннага кўтарилди. Бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 5,5 баробар кўпдир. Бу йўналишда “Тенгиз” конидан 1 миллион 057 минг тонна нефть жўнатилди”, – дейилади компания матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, Ақтау портидан Махачқалъа портига 1 миллион 984 минг тонна нефть жўнатилди.

Сўнгги хабарлар