Боку БРИКСга аъзо бўлиш учун расман ариза берди
ASTANA. Kazinform - Озарбайжон БРИКСга қўшилиш учун аризани расмий равишда топширди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Озарбайжон ТИВ матбуот хизматига таяниб.
“Озарбайжон БРИКСга қўшилиш учун расман ариза топширди”, - деди ТИВ матбуот котиби Айхан Гаджизаде.
Озарбайжоннинг Москвадаги элчиси Полад Булбул oғли мамлакатнинг ташкилотга кириши устида иш олиб борилаётгани билан ўртоқлашди.
«БРИКСга қўшилиш истагида бўлганлар аслида "катта навбат" ҳосил қилди. Озарбайжон ҳақиқатдан ҳам шундай истагини билдирган. Биз бу ҳақда россиялик ҳамкасбларимиз билан гаплашдик, лекин бу ҳам жараён ва давом этаётган иш”, — дея қўшимча қилди дипломат.
Аввалроқ Озарбайжон БРИКСга аъзо бўлиш нияти борлигини маълум қилгани хабар қилинганди. Бундан ташқари, Малайзия ҳам аъзолик учун ариза топширган.
БРИКС - бу Россия Федерацияси, Бразилия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка Республикасини ўз ичига олган норасмий давлатлар гуруҳи.