Боксчилар Сакен Бибосинов ва Римма Волосенко Италиядаги лицензион турнирдаги илк жангларида ғалаба қозонди
ASTANA. Kazinform - Бусто-Арсицио (Италия) шаҳрида бокс бўйича лицензион турнир бошланди. Қозоғистонлик Сакен Бибосинов биринчи бўлиб рингга чиқди, деб хабар беради Кazinform агентлиги ҚР МОҚ матбуот хизматига таяниб.

У 51 кг вазн тоифасида Олимпиада йўлланмаси учун кураш олиб боради. Дастлаб Бибосиновга Каннет Чун Хим Тан (Гонконг) қаршилик кўрсатди.
Қозоғистонлик боксчи рақибини икки марта нокдаунга учратиб, ишончли ғалабани қўлга киритди. Сакен кейинги босқичга чиқди ва унда кениялик Давид Каранж Мачария билан учрашади.
Лицензион турнирнинг старт жангида бокс бўйича Қозоғистон аёллар терма жамоаси вакили Римма Волосенко ҳам ғалаба қозонди. У Хаднас-Сах Тианна (Тринидад ва Тобаго) кучлироқ бўлиб чиқди. Волосенко ҳакамлар қарори билан ғалаба қозонди.
Қозоғистонлик боксчи 60 кг вазн тоифасида иштирок этади.