Боксчилар бир вақтнинг ўзида бир-бирларини нокдаунга туширишди

КANBERRA. Кazinform- 3 декабр куни Нортбрижда (Aвстралия) Жо Маккой ва Фано Кори ўртасида бокс бўйича жанг бўлиб ўтди, дея хабар беради Кazinform championat.cоmга таяниб.
None
None

Иккинчи раундда ўзига хос воқеа юз берди: Спортчилар бир вақтнинг ўзида бир-бирига зарба беришди ва иккаласи ҳам рингга қулашди. Ҳакам аввалига саросимага тушди, бироқ бир вақтнинг ўзида иккала жангчига ҳам ҳисоб очди.

Воқеа Instagram dragonfire__boxingда мавжуд. Видео муаллифлик ҳуқуқи Dragon Fire Boxing PTY LTD компаниясига тегишли.

Таниқли маҳаллий промоутер Тони Тольж бундай ҳолатни фаолиятида биринчи марта кўришини айтди. Учрашув якунлангач, ҳакамлар узоқ вақт мулоҳаза юритишди, лекин якунда Корини уч марта нокдаун ҳолатига туширганига қарамай, ғолибни аниқлай олишмади.



Сўнгги хабарлар