Боксчи Сағиндиқ Тоғамбай – Осиё ўйинларининг бронза медали совриндори
Хитойда бўлиб ўтаётган 19-Осиё ўйинларида Қозоғистон 22-бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform.

Туризм ва спорт вазирлиги хабарига кўра, бокснинг 1/2 финалида қозоғистонлик Сағиндиқ Тоғамбай майдон мезбони Хан Сюэчжэньга қарши кечган жангда мағлуб бўлди ва “бронза” билан кифояланди.
Бугун Наталья Богданова 66 кггача бўлган вазн тоифасида чорак финалда мўғулистонлик Цэцэгдари Мягмарсурэн билан жанг ўтказди ва ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди. Шу тариқа у қитъа чемпионатининг ярим финалига чиқди ва камида бронза медалини қўлга киритди.
Қайд этиш керакки, айни пайтда терма жамоа ҳисобида 30 та медаль бор – 3 та олтин, 5 та кумуш ва 22 та бронза.
Бугун Осиё ўйинларида иштирок этадиган боксчилар жадвалини элон қилган эдик.