Боксчи Марал Тўлепберген ўсмирлар Олимпиадасида бронза медалини қўлга киритди

ASTANА. Кazinform – Қозоғистонлик боксчи Марал Тўлепберген ўсмирлар Олимпиадасида бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради Миллий олимпия қўмитаси.

Марал Тўлепберген
Фото: МОҚ

Боксчи қиз 54 кг вазн тоифасидаги ярим финалда ўзбекистонлик Сабрина Чакоманова билан тўқнаш келди.

Натижада ўзбекистонлик боксчи ҳакамлар қарорига кўра 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шундай қилиб, Марал Тўлепберген Олимпия ўйинларини учинчи ўринда якунлади.