Боксчи Бекзат Нурдаулетов Ақтауда аргентиналик Дурваль Паласио билан жанг қилади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – 11 июн куни Ақтауда қозоғистонлик боксчи, ярим оғир вазн тоифасида WBО International йўналиши чемпиони Бекзат Нурдаулетов (4-0, 2 КО) ва аргентиналик Дурваль Паласио (9-2, 6 КО) ўртасидаги жанг бўлиб ўтади. Бу ҳақда профессионал бокс кечаси ташкилотчиси Аdal Promotions ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Бекзат Нурдаулетовнинг сўнгги жанги Ақтауда бўлиб ўтган. 5 феврал куни боксчи нидерландиялик Чико Квазини (5-1-1, 2 КО) 9-раундда техник нокаут эвазига мағлуб этди. Аргентиналик «Бомбардир» лақабли Дурваль Паласио илк бор хорижда чиқиш қилади.

Бугун тунда қозоғистонлик Меирим Нурсултанов (16-0, 9 КО) ўрта вазн тоифасида WBО International йўналиши бўйича чемпионлик камарини ҳимоя қилади. Унинг рақиби аргентиналик Себастьян Орасио (18-3, 6 КО).

Яна бир қозоғистонлик Бекман Сойлибаев (13-1, 5 КО) мексикалик Томас Рохас (52-20-1, 34 КО) билан 10 раундлик жанг ўтказади.



Сўнгги хабарлар
telegram