Бокс: Тошкентдаги жаҳон чемпионатида 104 давлатдан спортчилар иштирок этади

None
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонда бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун 104 давлат вакиллари рўйхатдан ўтган. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Халқаро бокс ассоциацияси (IBА) маълумотларига кўра, 13 та вазн тоифасида жами 640 нафар спортчи иштирок этиш учун ариза топширган ва рўйхатга олиш 14 апрелга қадар узайтирилган.

Чемпионатнинг соврин жамғармаси икки баробарга кўпайди - 5,2 миллион АҚШ доллари. Ғолиблар - 200 000, кумуш медаль соҳиблари - 100 000, бронза медали соҳиблари эса 50 000 доллар билан тақдирланади.

Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими 30 апрелга, финал учрашувлари эса 14 майга белгиланган.

Фото: UzA


Сўнгги хабарлар
telegram