Бокс: Қозоғистон Осиё чемпионатидаги илк олтин медалига эга бўлди

бокс
Фото: Бокс федерацияси

ASTANА. Кazinform - Астана шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Қозоғистон терма жамоаси илк олтин медални қўлга киритди.

54 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Аяжан Сидиқ финалда ҳиндистонлик Таманнани 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, Осиё чемпионлигини қўлга киритди.

Бунгача эса 52 кг вазнда Багжан Отинбай турнирнинг кумуш медали соҳиби бўлган эди.

Бугун Астана шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг илк финал баҳслари бўлиб ўтмоқда. Ёшлар ўртасидаги турнир иштирокчилари олтин медаллар учун кураш олиб боради. Мусобақанинг финалида Қозоғистон шарафини 15 нафар боксчи (олти эркак, тўққиз аёл) ҳимоя қилади.

Бугунги боксчилар жуфтлиги:

60 кг (эркаклар) Алексей Хаванцев (Қозоғистон) - Сагар Жаҳар (Ҳиндистон)

57 кг (аёллар) Аяжан Ермек (Қозоғистон) - Феруза Шарипова (Ўзбекистон)

60 кг (аёллар) Толғанай Қасимхан (Қозоғистон) - Никита Чанд (Ҳиндистон)

67 кг (эркаклар) Тўрехан Сабирхан (Қозоғистон) - Муҳаммадазизбек Исмоилов (Ўзбекистон)

71 кг (эркаклар) Ўнер Сеилхан (Қозоғистон) - Прияншу (Ҳиндистон)

66 кг (аёллар) Улдана Таубай (Қозоғистон) - Дина Сантибек (Хитой)

75 кг (эркаклар) Санжарали Бегалиев (Қозоғистон) - Раҳул Кунду (Ҳиндистон)

70 кг (аёллар) Мария Сидоренко (Қозоғистон) - Алимире Абудурейиму (Хитой)

80 кг (эркаклар) Мадияр Бексултанов (Қозоғистон) - Муҳаммадазиз Зокиров (Қирғизистон)

75 кг (аёллар) Шуғила Налибай (Қозоғистон) - Рудрика (Ҳиндистон)

86 кг (эркаклар) Иманғали Нурпеис (Қозоғистон) - Акмалжон Исроилов (Ўзбекистон)

81 кг (аёллар) Аружан Зейноллаева (Қозоғистон) - Хуши Пуния (Ҳиндистон)

81+ кг (аёллар) Панар Сейтханқизи (Қозоғистон) - Собирахон Шаҳобиддинова (Ўзбекистон).

Сўнгги хабарлар