Бокс. Элнур Абдураимов Сауль Альварес андеркардида нокаутчига қарши жанг қилади

TASHKENT. Kazinform - Супер ярим енгил вазн тоифасида (58,9 кг) жанглар олиб борувчи ўзбекистонлик этник қозоқ боксчи Элнур Абдураимов (8-0, 7КО) 7 май куни Лас Вегас шаҳрида жойлашган «Т-Мobile» аренасида бўлиб ўтадиган Сауль Альварес ва Дмитрий Бивол баҳси андеркардида жанг қилади, деб хабар беради Kazinform Sport.uzга таяниб.
None
None

Мatchroom компанияси маълумотига кўра, Абдураимовга ушбу кечада Мануэл Корреа (11-0, 7КО) рақиблик қилади. Баҳс 8 раунд этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, шу кечада бошқа бир ўзбекистонлик, машҳур қозоғистонлик боксчи Данияр Елеусиновнинг Лондон Олимпиадаси финалидаги рақиби Шаҳрам Ғиёсов ҳам мексикалик Кристиан Гомесга қарши IBF Шимолий Америка минтақавий чемпионлик камари учун рингга кўтарилади.


IMG_20220407_060938


Сўнгги хабарлар