Бокс бўйича жаҳон чемпиони Темиртас Жусипов Бокудаги турнирда россиялик рақибини мағлуб этди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистонлик боксчи Темиртас Жусипов Бокуда (Озарбайжон) ўтказилаётган “Буюк ипак йўли” халқаро турнирида иккинчи жангини ўтказди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Sports.kzга таяниб.

Темиртас Жусипов
Фото: Sports.kz

48 кггача бўлган вазн тоифасида ярим финал баҳсида Жусипова россиялик Адам Алиевга рақиб бўлди. Қозоғистон вакили уч раунд якунига кўра бир овоздан ғалаба қозонди.

Темиртас Жусипов турнирдаги илк учрашувида озарбайжонлик Турал Сариевдан устун келди.

Темиртас Жусипов – 2021 йилги жаҳон чемпиони, икки карра Осиё чемпиони (2013, 2019), Жаҳон ҳарбий ўйинлари ғолиби (2019), ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони (2021) ва Қозоғистоннинг кўп карра чемпиони.

Сўнгги хабарлар